Ўлат

Ўлат, тоун – одам ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли карантин касаллиги. Одамда умумий аҳволнинг оғирлашиши, интоксикация, тана ҳароратининг кўтарилиши, лимфа безлари, ўпка ва бошқа(лар) аъзоларда яллиғланиш, сепсис ривожланиши билан кечади. Касаллик тез тарқалиши ва кўплаб беморлар нобуд бўлиши туфайли ўлат ўта хавфли касалликлар қаторига киритилади. Ўлат қадимдан маълум, унинг эпидемиялари тез-тез учраб турган ва кўплаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган. Ўлат эпидемиялари туфайли айрим ҳудудлар бутунлай бўшаб қолган. Ундан ктулиш мақсадида бошқа жойга қочиб кетган одамлар янги масканда ўлат эпидемияси тарқалишига сабаб бўлганлар. Қўзғатувчиси Jersinia pestis тоун микроби – майда тухумсимон, ҳаракатсиз. Танаси юпқа парда билан ўралган, у оддий озуқа муҳитларида, айниқса, қон қўшилган муҳитларда яхши ўсади. Экзо- ва эндотоксин ажратади, ташқи муҳитга ва қуритишга чидамли, тупроқда 7 ой, кийим-кечакда 5-6 ойгача тирик сақланади. Ўлат микроби организмга тери, шиллиқ қаватлар, юқори нафас йўллари ва ҳ. к. аъзолардан кириши мумкин.

Кемирувчилар (юмронқозиқ, кўм сичколар, дала сичконлари ва аҳоли яшайдиган жойлардаги каламушлар), Туклар, шунингдек, ўлатнинг ўпка тури билан оғриган беморлар касаллик қўзғатувчиларининг манбаи ҳисобланади. Ўлат микроби ҳайвондан одамга ва одамдан одамга трансмиссив йўл билан (масалан, бурга чакканда), баъзан касал ҳайвон гўштини нимталаганда, шунингдек, овқатга яхши текширилмаган гўшт ишлатилганда юқади. Ўлатнинг ўпка тури билан оғриган бемор соғлом кишилар учун, айниқса, хавфли, чунки у гаплашганида, аксирганида ҳавога ўлат таёкчаларини тарқатади. Инкубацион даври бир неча соатдан 3-6 кунгача. Касаллик ўткир бошланади, беморнинг эта увишиб, боши қаттиқ оғрийди, кўпинча, кўнгли анийди, қайт қилади, уйқусизликдан қийналган, алахлайди. Ўлатнинг ўпка турида ўпканинг яллиғланиши (ўлатли зотилжам) кузатилади, бу йўтал, қон аралаш балғам ажралиши, ҳаво етишмаслиги билан давом этади. Ўлатнинг тери-ббон шаклида инфекция кирган жой бўртиб, қон аралаш суюқлик тутган пуфакча ҳосил бўлади, у кейинчалик сўрилиб кетади, шу соҳага яқин лимфа тугунлари шишади (яъни бубон ҳосил бўлади). Ичак шакли кучли ич кетиши, баъзан ахлатда қон ва шиллиқ бўлиши билан кечади. Септик шакли терида, шиллиқ пардаларда ва турли аъзоларда қон қўйилиши билан ажралиб туради, бу, одатда, оғирроқ кечиб, кўпинча, ўлим билан тугайди.

Олдини олиш. Касаллик аниқланган жойда карантин эълон қилинади. Зарурат туғилганда у ерда яшайдиган аҳоли У. вакцнаси билан эмланади. Табиий ўчокда мунтазам эпизоотик текширувлар ўтказиш, аҳоли ва ҳайвонларни назорат қилиш, тирик вакцина билан эмлаш, дала ва тураржойларда кемирувчилар, бургаларни кириш ва бошқа(лар) тадбирлардан иборат. Бемор билан мулоқотда бўлганлар ва тиббий ходимлар касаллик ўчоғи тугатилгандан сўнг б кун давомида тиббий кузатув остида бўладилар. Даволашда антибиотиклар қўлланилади. Ҳоз. вақтда вакциналардан фойдаланиш, кемирувчилар ва бургаларга қарши кураш олиб бориш натижасида бу касаллик унча хавф туғдирмайди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ўлат (тоун)га қарши станция ҳар йили баҳор-ёз мавсумида касалликнинг табиий ўчоқларида эпизоотия олдини оладиган тадбирлар ва лаб. текширувлари олиб боради.

Загрузка...