Паратиреоид гормон

Паратиреоид гормон, паратгомон – одам ва ҳайвонларнинг қалқонсимон без олди безларида ҳосил бўладиган гормон. 1925 й. да канадалик олим Ж. Коллип томонидан буқанинг қалқонсимон безидан ажратиб олинган. Суяклардан қонга кальций чиқишини, буйраклардан кальций ва фосфат ажралишини кучайтиради. Кимёвий табиатига кўра – полипептид.

[addtoany]