Паренхима [юн. parenchyma – тўлдириш, тўлдирувчи масса] – 1) ички аъзоларнинг эпителиал ҳужайраларидан ташкил топган ва шу аъзоларга хос асосий элементлар (масалан, жигар, буйрак, ўпка эпителийси ва бошқа(лар)); 2) ҳайвонларда ҳақиқий тўқиманинг филогенетик асоси. Бошланғич ва аралаш паренхимага бўлинади; 3) ўсимликларда бир хил ўлчамдаги ҳужайралардан таркиб топган асосий тўқима; ассимиляция, чиқариш ва бошқа(лар) функцияларни бажаради.
[addtoany]