Парфюмерия [франц. parfum – ёқимли ҳид, атир] – тери, соч, кийимларни хушбўй қилувчи, шунингдек, гигиеник восита сифатида қўлланадиган маҳсулотлар. Қадимда хушбўй моддалар сифатида фақат табиий маҳсулотлар (эфир ионлари, бальзам ва бошқа(лар)) ишлатилган. Органик кимёнинг ривожланиши натижасида эфир мойлари ва ҳайвон маҳсулотлари (анбар, мушк ва ҳ. к.) билан бир қаторда парфюмерия маҳсулотлари тайёрлашда синтетик хушбўй моддалардан фойдадан ила бошланди.
Атир, упа, атир совун, лаб бўёклари, одеколон, хушбўй сув, шунингдек, тер ва уйдаги нохуш исларни йўқотишда қўлланадиган дездорантлар, тирноқ ва соч локлари ҳам парфюмерия маҳсулотлар.
[addtoany]