Паркинсонизм

Паркинсонизм, Паркинсон касаллиги, титроқ фалаж – марказий нерв тизимининг сурункали касаллиги; атеросклероз, энцефалит, жисмоний шикастланиш ва бошқа(лар)да бош миянинг пўстлоқ ости ядролари зарарлнишидан пайдо бўладиган клиник синдром. Инглиз шифокори Ж. Паркинсон 1817 йили таърифлаб берган. Паркинсонизмда мушаклар таранглашади, юз ҳаракатсиз бўлиб, котиб қолади, бемор майда қадам ташлаб юради, ҳаракатлари чекланади, ҳатто кийиниш, тугмаларни кадашда қийналади. Титроқ фалаж кўпроқ қўл панжларидан бошланади (бемор гўё бармоқлари билан шарчалар ясаётгандек ҳаракат қилади); беморнинг боши, оёқлари ҳам титрайди, бемор қимирламай турганда ёки жуда ҳаяжонлангнида, одатда, титроқ кучаяди, ҳаракатлангнида камаяди ва ухлаган пайтида босилади. Бемор буйруқ билан осонроқ ҳаракат қилади. Уй шароитида шифокор тавсиясига кўра, мушаклар таранглашувини турли хил машқлар ёрдамида бартараф этиш мумкин, бу машқларни яхшиси илиқ сувда қила бошлаган маъқул (у мушакларнинг бўшашувини осонлаштиради). Бундай беморларга тинч шароитда қўл, оёқ ва танани машқ қилдириш учун енгил гимнастика билан шуғулланиш, аниқ ҳаракатлар: мозаикалар йиғиш, болалар кубикларини териш фойдалдир. Паркинсонизмга чалинган беморларни (жуда қийин бўлса ҳам) ўз-ўзига қарашга ва имконият доирасида уйдагиларга ёрдам беришга ўргатиб бориш лозим, чунки шулар ҳам жисмоний машқ ҳисобланади. Ҳамма дори воситалари шифокор кўрсатмасига биноан берилиши лозим.