Педология

Педология [юн. pais – гўдак ва ..логия] – педогогика ва психологиядаги оқим. Боланинг ўсишига психологик, биологик, социологик ва бошқа томондан ёндашувларни бирлаштиришни мақсад қилиб қўяди. Бола тақдири, зеҳни ва қобилияти ирсият билан белгиланади, деб ҳисоблайди. Педологияда боланинг ўсишида тарбиянинг роли мутлақ деб ҳисобланмайди. Педология намояндалари таълимда биологик тафовутларга эътиборни кучайтириб, ўқувчилар қобилиятини аниқлашда илмий тестлардан фойдаланишни илгари сурдилар.

Педология 19-а. охирида дастлаб АҚШда, кейинроқ Ғарбий Европада пайдо бўлди ва кенг тарқалди. Асосчилари: Америка психологи Г. С. Холл, О. Христен ва бошқа(лар) педология 20-а. нинг 20-й. лар охири – 30-й. лар бошида собиқ Иттифоқда ҳам тарқалди ва унинг предмети, вазифа ва мтодлари тўғрисида қизғин мунозаралар бўлиб ўтди. Собиқ Иттифоқда П. нинг расман ман этилиши (1936) болалар тўғрисидаги фанлар мажмуининг илмий асосда шаклланишини тўхтатиб қўйди. Ҳозирда болаларнинг истеъдод даражасини аниқлашга йўналтирилган тестлар дастлаб П. намояндалари томонидан ишлаб чиқилган.

[addtoany]