Пеллагра

Пеллагра [итап. pelle agro – дағал тери], авитаминоз РР – организмда РР витамин (никотин кислотаси) етишмаслигидан келиб чиқадиган касаллик. Озиқ-овқатлар таркибида витамин РР миқдорининг камайиб кетиши, шунингдек, организмнинг витаминларни ўзлаштириш лаёқатининг пасайиши сабаб бўлади. Пеллаграда ич кетади, тил кип-кизариб, ялтираб туради. Тананинг очиқ қисмлари ва оёқ-қўл панжасига қизил доғлар тушиб, улар кейинчалик пуфакчаларга айланиб, йиринг бойлади. Пуфакчалар ёрилиб, йиринг чиқиб кетгач, тери кўриб, пўст ташлайди ва ўрни доғ бўлиб қолади. Бемор тинкаси кўриши, тез чарчаш, қувватсизлик, иш қобилиятининг пасайиши, бош оғриши, иштаҳаси йўқлиги, оғзи ачишиб, сўлаги оқишидан шикоят қилади. Руҳий ҳолати ҳам бузилади. Атрофидаги воқеа ва ҳодисаларга бепарво бўлиб қолади, хотира ва ақлнинг пасайиши кузатилади.

Касалликни даволашда шифокор кўрсатмасига биноан, В гуруҳ витаминлари билан никотин кислотаси берилади. Никотин кислотасига бой овқатлар – ҳайвон оксиди, жигар, тухум, балиқ, сут, қатиқ, сабзавот ва мевалар буюрилади.

Загрузка...