Перикард

Перикард [пери… ва юн. cardia – юрак] – одам ва умуртқали ҳайвонларда юракни ўраб турадиган ёпиқ халтасимон тузилма. Ташқи – фиброз ва ички – сероз қаватлардан иборат. Сероз қават висцерал (эпикард) ва париетал қаватларга бўлинади. Шу қаватлар орасидаги перикард бўшлиғида оч сарғиш тиниқ сероз суюқлик бор. Эпикард юрак юзасига зич ёпишган. Ташқи қават (асл перикард) перикард бўшлиғини кўкрак бўшлиғидан ажратиб туради. Перикардда қон ва лимфа томирлари, жуда кўп нерв учлари бўлади, бириктирувчи тўқимадан иборат ғовак клетчатка билан ўралган.

Загрузка...