Перкуссия

Перкуссия [лот. percussio – тукиллатиш] – беморнинг ички аъзоларидаги касалликни аниқлаш учун қўлланиладиган физик усул. Тананинг текширилаётган жойига бармоқ ёки болғача билан тукиллаб уриб кўрилади. Бунда чиқадиган товушга қараб, текширилаётган аъзонинг аҳволи ҳақида фикр юритилади; бир неча хил бўлади; 1) Аускультатор перкуссия – текширилаётган жойга стетофонендоскоп қўйиб, чиққан товушни тинглаш; 2) Асбобли перкуссия – плесиметр ва болғача билан тукиллатиш; 3) Бевосита П. – тана юзасини бевосита бармоқлар билан тукиллатиш; 4) воситали П. – тана юзасига бир қўл бармоқларини қўйиб, устидан иккинчи қўл бармоғи билан тукиллатиш ёки плессиметр устидан бол-ғача билан тукиллатиш. Перкуссия қилиб ҳавоси бор ёки ҳавоси йўқ аъзолар ўртасидаги чегарани топиш, ўпка, юрак, жигар каби аъзолар ҳолати ва шаклини белгилаш мумкин.

Загрузка...