Персеверация

Персеверация [лот. perseveratio – қатъийлик] – баъзи бир ҳаракат, айрим фикр, сўз, ибора ёки куйнинг инсон онгида (бош мия ярим шарларида) кўп марталаб ихтиёрсиз, ҳам тинимсиз такрорланиши. Персеверация олий нерв фаолияти ҳаракатчанлик хусусиятининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган баъзи касаллик ҳолатида ҳам рўй беради. Ҳаракат, сенсор (ҳиссий идрок), ақлий соҳалардаги персеверация турлари бор. Ҳаракат соҳасидаги персеверациянинг алоҳида шаклидан бири – нутқ бузилишидан иборат. У мия пўстнинг чап ярим шарлари муайян бўлимининг шикастланиши натижасида юзага келади. Сенсор П. товушларни такрорлашда ва бошқа(лар)да кўзга ташланади. Ақлий П. чап ярим шарлар пешона қисмининг шикастланиши туфайли пайдо бўлади. Бу ақлий амалларни нотўғри такрорлашда юзага чиқади. У диққат таркоқлигида, қаттиқ толиқишда вужудга келиши мумкин. Бу ҳолат ақли заиф болаларга ҳам тааллуқлидир.

[addtoany]