Пессимизм

Пессимизм [лот. pessimum – энг ёмон] – дунёга, ҳаётга ғамгинлик, умидсизлик билан қараш, келажак яхши бўлишига ишонмаслик; ҳамма нарсани қора рангда тасвирлаш. Пессимизм отимизмнинг қарама-қаршиси бўлиб, оламда авалам бор унинг салбий томонларини кўради, олам умид қилиб бўлмайдиган даражада ёмон, инсонларнинг яшаши – бошдан охиригача манисизликдан иборат деб ҳисоблайди. Пессимизмнинг диний ифодаси буддизмда, Қадимги аҳдда ва христианликда акс этган. Меланхолия – пессимизмнинг патологик шакли. Фалсафий П. Шопенгауэр ва Гартман асарларида кўзга ташланади. Пессимизмга мойил одам пессимист дейилади.

Загрузка...