Пестицидлар

Пестицидлар [лот. pestis – мараз, caedo – ўлдираман], заҳарли кимёвий моддалар – ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари, бегона ўтлар, шунингдек, ёғоч, пахта толаси маҳсулотлари, жун, тери зараркунандалари, уй ҳайвонларининг хавфли касалликлари қ ўзғатувчиларига қарши курашишда фойдаланиладиган кимёвий моддалар. Шунингдек, оқсиллар, гиббереллинлар, дефолиантлар, дескантлар, ретрадантлар ҳам пестицидларга киритилади. Пестицидлар тирик организмлар ҳужайраларига кириб уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгартиради. Ҳужайранинг оқсил ва бошқа(лар) моддалари билан кимёвий реакцияга киришиб, уларни чўкмага туширади, ферментлар фаоллигини заифлаштиради, модда алмашинуви жараёнини бузади ва ҳужайрани ҳалокатга олиб келади.

Пестицидлар қўлланиш объекти, организм ичига кириш йўли, таъсир қилиш характери ва кимёвий таркибига кўра таснифланади. Қандай зарарли организмга қарши ишлатилиши, яъни қўлланиш объектга қараб, пестицидлар қуйидаги турларга бўлинади: инсектицидлар – ҳашаротларни кириб ташлайдиган воситалар; антифидантлар – ўсимликлар ва материалларни зараркунандлардан сақлайдиган моддалар; акарицидлар – ўсимликхўр каналарга; нематицидлар – ўсимлик нематодаларига; лимацидлар – шиллиқ куртларга; родентицидлар – кемирувчиларга; фунгицидлар – замбуруғлар қўзғатувчи касалликларга: бактерицидлар – бактерияларга; гербицидлар – қишлоқ хўжалиги экинлари орасидаги бегона ўтларга; арборицидлар – бута ва чала бута ўсимликларга қарши қўлланиладиган воситалар; аттрактантлар – ҳашаротларни жалб қилувчилар, репеллентлар – ҳашарот ва куларни чўчитадиган моддалар, альгицидлар – сувўтларга қарши қўлланиладиган препаратлар ва ҳ. к. Комплекс таъсир кучига эга бўлган пестицидлар ҳам бор. Масалан, уруғликни дорилашда ишлатиладиган пестицидлар фунгицид, бактерицид, инсектицид ва бошқа(лар) вазифаларни бажариши мумкин.

Пестицидларнинг организм ичига кириш йўли ва таъсир қилиш характерига кўра таснифлашга зраркунандаларнинг озиқланиши асос бўлади. Масалан, кемирувчи оғиз аппаратига эга бўлган ҳашаротлар (чигирткалар, қўнғиз личинкалари ва етук шакллари, капалак қуртлари)га моддалар уларнинг оғзи орқали ичига тушганида, сачиб-сўрувчи оғиз аппаратли ҳашарот (ўсимлик битлари, қандалар)га эса заҳарли воситалар улар танасига текканида, яъни тери қоплами орқали (сиртдан таъсир қилувчи пестицидлар) таъсир қилади; буғ ё газ ҳолидаги заҳарли кимёвий моддалар нафас йўллари орқали, шунингдек, ўсимлик ёки ҳайвон шираси билан озиқланадган ҳашаротлар тўқимасига осонгина сингиб, заҳарлайди.

Пестицидлар бегона ўтлар, касалликлар ва зараркнандаларга қарши курашда энг самарали усуллардан ҳисобланади. Пестицидлар органик ва ноорганик бирикмаларнинг турли синфларига мансуб. Уларнинг кўпчилиги сунъий йўл билан олинади. Энг муқим пестицидлар хлорорганик ва фосфорорганик бирикмалар, карбамин кислота қосилалари, ўсимликлардан олинадиган (пиретроидлар), триазинлар киради. Анорганик пестицидлардан мис, олтингугурт ва бошқа(лар) элементларнинг бирикмаларини кўрсатиш мумкин. Хлорорганик пестицидлар универсаллик билан афзалдир. Улар жуда кўп тур зараркунандаларни йўқ қилади, таъсир кучи узоқ муддат сақланади ва иссикконли ҳайвонлар учун хавфи кам. Хлорорганик пестицидларнинг камчилиги уларнинг ташқи муҳит, тупроқ, ўсимлик ва сувда кимёвий жиҳатдан барқарорлиги, яъни узоқ вақтгача парчаланмай сақланиб туришидир. Бу эса препарат қолдиқларининг ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвон организми таркибида йиғилиб қолишга олиб келиши мумкин. ДДТ каби жуда барқарор препаратлардан фойдаланиш май қилинган. Фосфорорганик пестицидлар юқори биологик фаолликка эга. Бу бирикмалар ўсимлик ичига сингиб кириш ва заҳар кучини анча вақт сақлаб туриш хусусияти билан бошқалардан ажралиб туради. Баъзилари барг ёки илдиз орқали сингиб, озиқ моддалари эритмаси билан бирга ўсимлик томирлари тизими бўйлаб тарқалади. Бундан ўсимлик шираси билан озиқланган зараркунандалар заҳарланиб нобуд бўлади; бу бирикмалар ичдан таъсир қилувчи препаратлар деб аталади. Бошқа гуруҳ моддалари ўсимлик тўқималарига юза сингиб, Томирлар орқали тарқалмайди ва қисман сингувчи препаратлар деб аталади. Булар организм ичида тана юзасидагига нисбатан кўпроқ барқарор сақланади ва баргнинг ишлов берилмаган орқа қисмидаги зараркунандаларни ҳам нобуд қилади. Фосфорорганик пестицидларга мансуб инсектицилар, фунгицидлар, нематоцидлар ва гербицилар бор. Деҳқончиликда бундай инсектицид ва акарицидлардан фосфамид (БИ-58), фозалон, карбофос, золон ва бошқа(лар)дан кўп фойдаланилади.

Синтетик пиретроидлар бир неча тур ўсимлик йўлларидан олинадиган пиретрум моддасининг аналогидир. Кейинги йилларда пиретроидлардан кўпгина ўсимликларни зраркунандалардан ҳимоя қилишда кўп фойдаланилмоқда. Бу бирикмалар танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга. Улардан жуда кам (бир гектарга бир неча грамм таъсир қилувчи модда ҳисобида) сарф қилинганида ҳам заракунандаларга самарали таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда синтетик пиретроидлардан амбуш, цимбуш, рипкорд, сумицидин, децис ва бошқа(лар)ни қўллашга рухсат берилган. Олтингугуртли пестицидлар оддий олтингугурт (олтингурурт кукуни, колоидли олтингугурт, оҳак-олтингугурт қайнатмаси ва бошқа(лар)) асосида ишлаб чиқарилади; бундан ташқари, Олтингугуртли органик бирикмалар ҳам мавжуд.

Пестицидлар намланадиган кукунлар, эмульсияланинг концентратлари, пасталар, гранулалар, дўстлар, аэрозоллар, сувли эритмалар, эрувчан кукунлар ва бошқа(лар) кўринишида ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, уларнинг таркибида бошқа кўшимча компонентлар ҳам (суюлтирадиган, тўлдирадиган) учрайди.

Пестицидлар пуркаш, чанглатиш, фумигация ва бошқа усулларда қўлланади. Айрим ҳолларда пестицидлар лардан нотўғри фойдаланиш флора, фауна, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва одамлар учун хавфли ҳолатларни вужудга келтиради.

Пестицидларни танлашда уларнинг заҳарлилиги – кимёвий моддаларнинг организмни заҳарлаш хусусиятига катта аҳамият берилади. Заҳарллик даражаси – дозалар, яъни модданинг организм ҳаёт фаолиятини бузадиган ёки нобуд қиладиган (тажрибадаги ҳайвонларнинг ўртача ҳар кг вазнига тўғри келадиган мг китобидаги заҳарли модда) миқдори билан белгиланади. Пестицидларнинг заҳарлилиги, одатда, тажрибадаги бир гуруҳ ҳайвон (каламуш, сичқон) маълум қисмининг нобуд бўлиши билан сарфланган дозани қиёслаб аниқланади. Пестицидларнинг бундай дозалари ЎД50 (тажрибадаги ҳайвонларнинг 50 % ни ўлдирадиган доза) белгиси билан ифодаланади. Қабул қилинган таснифга кўра, пестицидлар заҳарлилиги шартли равишда 4 гуруҳга бўлинган: ўта заҳарли (ЎД50 50 мг/кг гала); заҳари кучли (ЎД50 50-200 мг/кг); ўртача заҳарли (ЎД50 200-1000 мг/кг), заҳарлилик даражаси паст бўлган пестицидлар (ЎД50 1000 мг/кг дан ортиқ).

Пестицидларнинг расмий тавсия қилинган доза ёки концентрациясидан ортиқ олинганда, қўллаш усули ҳамда муддати нотўғри танланганда, шунингдек, иқлим шароитлари ҳисобга олимаганда улар ўсимликнинг куйишига, гулчаги ҳаётчанлигининг пасайишига, уруғчининг нобуд бўлишига ва натижада ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Ўсимликлар пестицидлар билан ифлосланиши, меваси эса бадбўй ҳид ва ёқимсиз мазага эга бўлиб қолиши, шунингдек, ўсимлик сиртида бу моддалар одам ва ҳайвонлар учун хавфли миқдорда тўпланиши мумкин. Пестицидларнинг мунтазам қўлланиши туфайли, кўпинча, зарарли организмларда уларга нисбатан чидамлилик вужудга келади. Зараркунандаларнинг маълум П. га чидамли ирқларининг вужудга келмаслиги учун ҳар бир зараркунандага қарши мўлжалланган препаратлар тури кўп бўлиши ва улар алмашлаб қўлланилиши керак. Пестицидларнинг одам, ҳайвон, ўсимлик, сув ва умуман атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш учун уларни қўллашда фақатгина зараркунандага эмас, балки биоценозта ҳам таъсирини, яъни окибатини олдиндан ҳисобга олиш керак. Пестицидлар зараркунадаларни йўқ қилиб юбориш воситасидан улар сонини тартибга солиб турадиган воситаларга айланиши керак.

Амалда фойдаланилаётган ва и. ч. га тавсия этиладиган П. республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва фойдаланишга тавсия этилади.

[addtoany]