Поксвируслар

Поксвируслар [Poxviridae] – энг йирик ДНКга эга бўлган вируслар. Вирионлари (ўлчами 300 х 240 х 100 нм) ДНК ли марказ ва мембрана билан ўралган ён таначалардан иборат. 2 занжирли битта ДНКга эга. Ҳашаротлар, қушлар, сут эмизувчилар ҳужайраси цитоплазмасида кўпайиб, ҳужайрада ДНК, РНК ва оқсиллар синтезига монелик қилади. Айрим поксвируслар ҳашаротлар орқали юқади. Поксвируслар одам ва ҳайвонларда тошмали касалликларни пайдо қилади. Одамларнинг энг хавфли касалликларидан бири чин чечакнинг қўзғатувчиси.

[addtoany]