Поликлиника [поли… ва клиника] – даволаш-профилактика муассасаси; қатнаб даволанадиган ва уйида ётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатади. Ўзбекистонда касалхона билан бирлашган ва мустақил поликлиникалар мавжуд. Бу муассалар аҳолининг тураржойи ва иш жойи бўйича хизмат кўрсатади. Махсус тиббиёт муассасалари қошида хам поликлиникалар бор (масалан, клиник илмий текшириш институтлари қошидагилар).
Поликлиникада терапевт, хирург, невролог, ревматолог, гинеколог, ЛОР хизмат қилади; П. таркибида физиотерапия ва функционал диагностика бўлимлари, лаборатория, дорихона ва бошқа(лар) бўлади. Шаҳар ва туман, шунингдек, ихтисослашган стоматология, физиотерапия П. лар бор. Ҳоз. замонавий диагностика воситалари билан жиҳозланган оилавий П. лар бўлиб, булар болалар ва катталарга тегишли ёрдам кўрсатади. Йирик шаҳарларда талабаларга хизмат қиладиган махсус П. лар ҳам мавжуд.
[addtoany]