Продромал давр [юн. prodromos – олдиндан хабарловчи, дарак берувчи] – юқумли касалликнинг яширин давридан сўнг бошланиб, унинг асосий клиник белгилари юзага чиққнигача бўлган давр. Бу даврда патоген микроб ўзига мойил аъзо ёки тўқимада кўпая бошлаб, агрессив фермент ва токсинлар ишлаб чиқаради. Продромал давр бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Бу даврда кўпгина юқумли касалликларга хос умумий белгилар: тана ҳароратнинг кўтарилиши, бош оғриғи, дармонсизлик, ланж бўлиш, иштаҳа йўқолиши ва бошқа(лар) кузатилади. Продромал даврдан сўнг юқумли касалликнинг авж олиш даври бошланади ва беморда касалликнинг асосий белгилари намоён бўлади.
[addtoany]