Профилакторий – даволаш-профилактика муассасаси. Аҳолини ишдан ажралмаган ҳолда даволайди, дам олиш учун шароит яратади. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари қошида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинади. Профилакторийга кундузги (кечаси ишлайдиганлар учун), тунги (кундузи ишлайдиганлар учун) санаторийлар, парҳез ошхоналари ва бошқа(лар) киради. Профилакторий иш қобилиятини сақлашга, касалликлар камайишига имкон беради. Умумий терапия (ички касалликларни даволайдиган) ва, махсус ихтисослаштирилган (асосан, маълум бир касалликлар, масалан, силни даволайдиган) профилакторийлар бор. Профилакторийда даволаниш учун бериладиган йўлланма бепул ёки чегирилган миқдорда бўлади.
[addtoany]