Противогаз [рус. против – қарши ва газ] – нафас аъзолари, юз ва кўзни заҳарли радиоактив моддалар ва бактериал воситалар таъсиридан ҳимоя қилувчи асбоб. Фильтрловчи ва изоляцияловчи турларга бўлинади. Фильтрловчи противогазни 1915 й. Н. Д. Зелинский кашф этган. У газни тозалайдиган қутича, ниқоб-шлём ва уларни туташтирувчи найчадан иборат бўлган. Бундай противогаз атрофдаги заҳарли ҳавони тозалаб беради. Изоляцияловчи П. регенератив патрон, нафас олиш копчаси, каркас, ниқобшлём ва туташтирувчи найчадан иборат. Бундай П. комплектида ампулали қутича, сумка ва бошқа(лар) бўлади. Изоляцияловчи П. да ташқаридаги ҳаводан фойдаланилмайди, унинг регенератив патронидаги кислород билан нафас олинади.
[addtoany]