Протоплазма

Протоплазма [юн. protos – биринчи ва плазма] – тирик ҳужайранинг цитоплазма ва ядродан ташкил топган таркибий қисми. Протоплазма тушунчаси, кўпинча, цитоплазма билан бир хил маънода, нотўғри ишлатилади. Протоплазма атамасини биринчи марта чех олими Я. Пуркинье (1939) фанга киритган. Электрон микроспокда текширишлар натижасида протоплазма фақат суюкликдан эмас, балки мураккаб тузилишга эга бўлган органидлар ва ҳужайранинг ички мембраналаридан ташкил топганлиги аниқланди. Ҳоз. бу термин кам қўлланади.

Загрузка...