Провизор

Провизор [лот. provisor – тайёрловчи] – олий фармацевтика маълумотига эга дорихона ходими. Провизор фаолияти дори моддаларни излаш, тайёрлаш, текшириш, сақлаш, бериш, стадартлаш, шунингдек, уларга бўлган эҳтиёжни аниқлашдан иборат. Улар дорилар таъсири, қўлланиш тартиби, организмга мос келиш-кемаслиги, бир дори ўрнини иккинчиси билан алмаштириш мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар беради. Ўзбекистонда провизорлар Тошкент фармацевтика ин-тида тайёрланади.

Загрузка...