Психастения

Психастения [психо… ва астения] – руҳий заифлик. 1) неврознинг бир хили, бунда киши мияси таҳликали ўй-фикрлар билан банд бўлади; 2) киши характеридаги патологик ҳолат (психопатиянинг бир тури); ўз-ўзига ишонмаслик, ҳамма нарсадан шубҳаланиш, васваса, ваҳимага тушиш. Бундай кишиларда журъатсизлик, қатъиятсизлик, иккиланувчанлик кузатилади. Доимий ишончсизлик, қўрқув уларни иккиланувчан, ўз қобилиятига ишонмайдган, беқарор одамларга айлантириб қўяди. Охир-оқибат улар ваҳима ва шубҳаланувчан бўлиб, арзимаган руҳий қийинчиликлар таъсирида миядан кетмайдиган ҳолатлар неврозига дучор бўладилар. Психастения асосида бош миядаги асосий жараёнлар ичида биринчи сигнал системасига (идрок этиш, ҳиссиёт) қараганда иккинчи сигнал системаси (фикр-мулоҳаза юритиш) устун туриши И.П. Павлов томонидан исботланган. Психастенияда миядан кетмайдиган фикрлар ёки шилқимлик ҳолатлари учрайди.

Загрузка...