Психик касалликлар

Психик касалликлар, руҳий касалликлар, психозлар – бош мия фаолиятининг бузилишидан келиб чиқадиган касалликлар: руҳий фаолиятнинг функционал ўзгаришидан то унинг бутунлай бузилишигача бўлган ҳолатлар.

Психик касалликларда бемор вокеликни тўғри идрок этомайди, шу жиҳатдан психик касалликлар ички касалликлардан фарқ қилади. Психик касалликларнинг сабаблари хилма-хил, булар орасида ирсий омил (насл) асосий ўрин тутади. Масалан, олигофрения, психопатия, манакал-депрессив психоз, эпилепсия ва шизофрнмянинг келиб чиқишида кишининг насл-нсаби муҳим роль ўйнайди. Психик касалликларнинг пайдо бўлиши ва авж олишига инфекцион касалликлар, бош миянинг шикастланиши, интоксикция, руҳий изтироблар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Онанинг ҳомиладорлик пайтида касалланиши ёки шикастланиши сабабли ҳомиланинг зарарланиши боланинг руҳий ривожланишдан орқада қолишига, эпилепсия ва бошқа(лар) руҳий ўзгаришларга олиб келади. Сурункали алкоголизм ва наркомания ҳам бора-бора кишини П. к. га олиб бориши мумкин. Психик касалликларнинг вужудга келишида касалликка сабаб бўладиган омиллардан ташқари, кишининг ўзига хос хусусиятлари, унинг илгари бошидан кечирган касалликлари (масалан, мия шикастланиши, алкоголдан заҳарланиш, ички аъзолар касалликлари, наслида руҳий касаллик борлиги ва бошқа(лар)) ҳам аҳамиятга эга.

Психик касалликларнинг белгилари, асосан, галлюцинация, алаҳлаш, шилқимлик, ҳаяжонланиш, онг ва хотира заифлашуви, эси пастлик ва ҳ. к. дан иборат.

Психик касалликлар кишининг жинси ва ёшига ҳам бир кадар боғлик. Умуман беморни қанча эрта даволашга киришилса, оқибати шунча яхши бўлади. Касалликни яшириб ёки уялиб, шифокорга вақтида мурожаат килинмаса, дард зўрайиб, даволаш анча қийинлашади. Шу боис киши ўзида андак руҳий ўзгариш сезса, дарҳол врач-психиатрга кўриниши лозим.

Руҳий беморлар махсус психиатрия касахоналарида даволанади.

[addtoany]