Психоанализ

Психоанализ [психо… ва анализ] – психотерапия методи ва 3. Фрейд томонидан ривожлантирмай психологик таълимот. Онгсиз психик жараёнлар ва мотивацияни диққат марказига қўяди. Инсон хулқи асосини лаззат олиш (либидо)га нисбатан, айниқса, илк болаликда пайдо бўлган сексуал (жинсий) майл ташкил қилади деган ғояни илгари суриб, одам хулқдаги ижтимоийлик, онглиликни инкор этади. Онгдан унга мувофиқ келмайдиган (асосан, сексуал) майллар ва руҳий кечинмаларни сиқиб чиқариш психоанализда ҳар хил неврозлар ва турли патологик ҳодисалар (унутиш, янглиш ҳаракатлар ва ҳ. к.)нинг асосий манбаи сифатида қаралади. Психоанализ назариясига кўра, 3 хил психик инстанцилар ҳукм суриши мумкин: ғайришуурий «У» (id] – майл доираси; турли ҳимоя воситалари билан «У»нинг импульсларини чекловчи шуурий «Мен» (Ego); «Ута-Мен» (Super-Ego] – ижтимоий тақиқлар, қонун тусига кирган мажбурий тартиб-қоидалар. Фрейд фикрича, «Мен» реаллик тамойилига асосланган ҳолда инсон психкасида ҳаракатланувчи қарама-қарши кучларни мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Инсон ўзининг қад. аждодларидан ирсий йўл билан ўтган инстинктив майлларнинг намоён бўлиши туфайли фаолдир. Инстинктив майллар даставвал жинсий инстинкт ва ўзини ҳимоя қилишга интилиш инстинкт тарзида юзага келади. Лекин жамият шахсни кўп жиҳатдан чеклаб қўяди, унинг инстинктлари ва майллари «цензура»дан ўтказилади. Бунинг натижасида ўзининг аксарият инстинктлари ва майлларни тўхтатиш, тақиқлаши мажбур бўлади. Инстинктив майллар унинг шахсиятига тегадиган руҳий ҳолат сифатида онгли ҳаётидан сиқиб чиқарилади, лекин йўқолиб кетмайди, фақат онгсизлик соҳасига ўтказиб юборилади, холос.

Психоанализ таълимотнинг вазифаларидан бири – онгсизлик соҳасидаги «комплекс»ларни аниқлаш ва уларни англашга ёрдамлашишдан иборат. Ушбу таълимот намояндалари шахснинг ички ихтилофларини очиб бериш учун «Эдип комплекси»ни яратдилар. Уларнинг мулоҳзасича, инстинктив майллар ўз қуввати ва фаоллигини сақлаган ҳолда инсоният маданияти ва шахс фаолияти маҳсулининг ҳар хил шаклларига кириб («сублимациялашиб»), онгсизлик ҳолатидан туриб инсон хулқ-атворини бошқришда иштирок қилаверади. Психоанализда онгсизлик билан онглилик ўртасидаги қарама-қарши муносабатни мутлакдаштириш учрайди, бунинг натижасида уларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириш имконияти рад қилинади.

Психоанализ адабиёт ва адабиётшунослик, санъат ва санъатшунослик, бошқа гуманитар фанлар ва тиббиётга таъсир кўрсатди.

Загрузка...