Психопатия

Психопатия [пеша… ва юн. pathos – азоб, дард, касаллик], патологик характер – шахснинг конституционал ва генетик сабабларга алоқадор норасолиги. Ирсий, туғма ва ҳаётда орттирилган бўлади. И. да беморнинг ақл-идроки сақланиб қолса-да, феъл-атвори, ҳиссиёти, хулқининг чуқур ва доимий тарзда бузилиши кузатилади. Психопатия алоҳида патологик ҳолат эканлиги ва унинг асосий белгиларини рус психиатри П.Б. Ганнушкин асослаб берган. Психопатияда шахс хусусиятларининг норасо бўлиши ёки бузилиши (аномалияси) уларнинг жамиятга мослашувида қийинчилик туширади ва баъзан тўсқинлик ҳам қилади. Бу ҳолат шахснинг ҳаёти давомида айрим ўзгаришларга учраса-да, умуман олганда доимий характерга эга бўлади. Психопатияни тавсифлашда 9- ва 10-Халкаро касалликлар тавсифи қўлланади. Бунга кўра, психопатия хилма-хил тарзда намоён бўлади. Унинг гарноел, эффектив, астеник, ҳиссий лоқайд, беқарор, мозаик ҳамда жинсий бузуқлик турлари тафовут қилинади.

Психопатия асосида конституциявий мойиллик, бошқача айтганда, ирсий қонуниятлар ётади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлнинг бошидан кечирган бош мия касалликлари ёки шикастланишлари оқибатида ҳам келиб чиқади. Жамиятнинг таъсири, оиладаги нотўғри тарбия (болани жуда эркалатиб юбориш ёки назоратсиз қолдириш ва бошқалар) ҳам бу касалликни вужудга келтиради.

[addtoany]