Пункция [лот. punctio – санчиш] – даво ёки диагностика мақсадида организмдаги бирор бўшлиқ, томир девори, паренхиматоз аъзо ва бошқа(лар)га шприц игнаси санчиш муолажаси. Диагностик пункция бирор бўшлик (масалан, плевра)даги суюкликни цитологик, биокимёвий, бактериологик текшириш, шунингдек, йирик Томирлар, орқа мия канали ва ҳ. к. босимини ўлчаш ёки бўшликка бирор модда юборишда қўлланади. Даво пункция сидан кўпроқ организмдаги касал аъзодан патологик суюқлик ёки ҳавони чиқариб ташлаш (масалан, плеврит ва бошқа(лар) да) ҳамда дори юбориш ва ҳ. к. да фойдаланилади.
[addtoany]