Пустула [лот. pustula – ғудда], мадда – ичига йиринг тўпланган пуфакча. Пустуланинг терида юза ёки чуқур жойлашишига қараб юзаки (ҳуснбузар, фолликулит, импетиго, сизлоғич) ҳамда чуқур (эктима, рулия) хиллари фарқ қилинади. Терининг турли йирингли касалликлари (пиодермия) ва залининг иккинчи даврида учрайди. Чуқур пустула битганидан кейин ўрни чандиқ бўлиб қолади.
[addtoany]