Радиация [лот. radiatio – нурланиш] – ядровий ўзгаришлар оқибатида вужудга келадиган электромагнит ва корпускуляр нурланишлар, Қуёш нурланиши, космик нурлар оқимлари. Радиациянинг тирик организмга таъсири нурланиш дозаси билан белгиланади. Рентген (р) билан ўлчанади. Радиация миқдори сингувчи радиация ва бошқа(лар) радиоактив нурланишларнинг шикастловчи таъсирига боғлик. Бир кунда 20 р гача радиация киши организми учун хавфсиз доза ҳисобланади. Бундан ортиқ миқдордаги радиация организмдаги тўқималарни шкастлаб, кишини нурланиш касаллигига мубтало қилади. Радиация дозаси дозиметрик асбоблар ёрдамида ўлчанади. Радиоактив модда (алфа, бетта, γ-нурлар, нейтронлар ва бошқалар) ва ионловчи нурланиш манбалари (рентген қурилмалари) билан ишларида уларнинг зарарли дозасини хавфсиз нурланиш дозасигача камайтириш учун тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
Берк нурланиш манбалари (герметик нуланиш манбалари, рентген қурилмалари, телаткичлар ва бошқалар)дан атроф муҳитга радиоактив моддалар тарқапмайди. Бундай манбалар билан ишлаганда организмга фақат ташқи нурланиш таъсир қилади. Ташқи нурланиш дозасини камайтириш учун нурланиш майдонида ишлаш вақтини минимал ҳолатга келтириш, узоқ масофада туриш ва манба ёки объектни экранлаш керак.
Очиқ нурланиш манбалари билан ишлаганда радиактив моддалар нафас йўли, ошқозон, ичак ёки тери орқали организмга кириши ва организм ичдан нурланиши мумкин. Ички нурланиш дозасини камайтириш учун технологик ускуна ва иш жойини герметиклаш, вентилция тизимларига фильтр қўйиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиацион гигиена қоидаларига амал қилиш зарур.
Радиоактив модда ва бошқа(лар) ионловчи нурланиш манбалари билан ишлайдиган ҳамма корхоналарда радиация хавфсизлиги хизмати (РХХ) радиацион назорат олиб боради (яна қ. Радиацион ҳимоя).
[addtoany]