Санитария, ГИГИЕНА ВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ИНСТИТУТИ – Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси. 1934 й. да Тошкент ш. да ташкил этилган. Дастлаб Санитария илмий текшириш институти деб номланган. 1940 й. да Меҳнат гигиенаси ва касб касалликлари ин-тига айлантирилди. 1956 й. дан Ҳоз. номда. Ин-тда 4 илмий бўлим, 12 лаб., 100 ўринли клиник касалхона, диспансер бўлими, виварий, кутубхона бор (2004).
Ин-т ходимларидан 35 киши фан д-ри, проф., 171 киши фан номзоди, жумладан, 1 киши Ўзбекистон ФА акад. (Т. И. Искандаров), 1 киши (Ш. Т. Отабоев) Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, 2 киши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор.
Ин-т ходимлари томонидан иссиқ иқлим шароитида ташқи муҳитни зарарли омиллардан муҳофаза қилиш, ташқи муҳитнинг ифлосланиш даражасини олдиндан башорат этиш, қ. х ва саноат корхоналарида меҳнат шароити ҳамда режимини яхшилаш, касалликларни камайтириш, болалар ва ўсмирлар соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, овқатланишнинг гигиеник асосларини ишлаб чиқиш каби долзарб масалалар устида тадқиқот олиб борилади. Ин-т монография, дарслик, услубий қўлланмалар ва илмий ишлар тўплами нашр этади.
[addtoany]