Сапрофитлар

Сапрофитлар [юн. sapros – чириган ва phyton – ўсимлик] – ўлик объектлардан озиқ манбаи сифатида фойдаланадиган Микроорганизмлар. Сапрофитлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, ҳаво, сувда, одам ва ҳайвонлар организмида учрайди. Одатда, сапрофитлар касаллик кўзғамайди. Лекин одамларда касаллик қўзғатиш хусусиятига эга бўлган сапрофит ҳаёт кечиручи микроблар ҳам учрайди. Соғлом одам организмида хам сапрофитлар кўп бўлади. Табиий иммунитет механизми бузилганда баъзи сапрофитлар ўзи яшаб турган аъзолардан организмнинг бошқа тўқима ва аъзоларига ўтиб, касаллик (масалан, сепсис, менингит) қўзғатиши мумкин.

[addtoany]