Синдесмология

Синдесмология [юн. syndesmos – бойлам ва логия – фан] – суякларнинг ўзаро бирикуви, бўғим ва бойламлар ҳақидаги фан, анатомиянинг бир бўлими. Умумий синдесмология суяк бирикмаларининг хилларини, хусусий синдесмология ҳар бир бўғимнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Синдесмология усуллари суякларни препаратлаш, бўғимлар тузилишини микроскоп ва рентген ёрдамида текширишдан иборат.

[addtoany]