Синдром

Синдром [юн. syndrome – йиғилиш, бирга кечиш] – ягона патогенез билан боғлик касаллик белгиларининг биргаликда юзага чиқиши. Келиб чиқиш сабаблари бир неча хил бўлгани учун касалликнинг нозологик (муайян сабабли, бир хил патогенезли ва ҳ. к.) шаклларидан фарқ қилади, масалан, менингеал синдром (мия пардалари яллиғланиши) мияда қон айланишининг бузилиши ва менингококк инфекцияси оқибатида рўй беради: уремия синдроми кўпгина буйрак касалликларининг охирги боскичидир ва ҳ. к. Тиббиётнинг ривожланиши, энг аввало, касалликнинг этиологик омиллари аниқланиши билан синдром диагностикаси ва патогенетик терапия усулига нисбатан нозологик йўл билан касалликни аниқлаш ва унинг ўзига хос сабаблари асосида даволаш кўпроқ қўлланиладиган бўлди.

Загрузка...