Сизлоғич, фолликулит – тук, соч халтчаси оғзи (фолликул)нинг йирингли яллиғланиши. Стафилококклар кўзғатади. Сизлоғичга терининг тирналиши ва чақаланиши, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, кўп терлаш ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Сизлоғич терининг тукли қисми: юз, бўйин, билак, сон ва бошқа соҳаларда учрайди. Юза ва чуқур турлари фарқ қилинади. Юза сизлоғичда майда, думалоқ, қизил тугунча ҳосил бўлиб, атрофи бироз қилишади. Касалликнинг бу тури, одатда, 2-3 кунда йўқолиб кетади. Чуқур сизлоғичда тугунчалар каттароқ бўлиб, тери қип-қизариб туради. Шу жой қаттиқ бўлиб, безиллаб оғрийди, ёриганида ичидан йиринг чиқади.
[addtoany]