Соғлом авлод учун ордени, I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1993 й. 7 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтриш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин. I даражали орден юқори даражали ҳисобланади. Мукофотлаш, қонда тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали, орадан камида 3 йил ўтгандан кейин I даражали орден билан тадирлаш тарзида амалга оширилади. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени олтин суви югутирилган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, 34 мм диаметрдаги тўғри доира шаклига эга. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади.
[addtoany]