Сон – қуруқликда яшовчи умуртқалилар орқа оёғи; Одамда оёқнинг чаноқ-сон бўғимидан тизза бўғимигача бўлган қисми. Сон скелети сон суягидир. У сон суяги, мушаклар, қон томир ва нервлардан ташкил топган. Уларни тери ости пардаси, ёғ қатлами ва тери қоплаб туради. Бу соха териси остидан соннинг катта венаси ўтади. Сон мушаклари олдинги, ички ва ташқи гуруҳларга бўлинади. Сон болдир, оёқ кафти ва панжалар билан қўшилиб, оёқни ташкил этади. Бўғимоёқлилар (умуртқасиз ҳайвонлар тили) сони оёқнинг 3- ёки 4- бўғим асосидан бошланадиган ҳаракатчан аъзосидир.
[addtoany]