Спазмолитик моддалар

Спазмолитик моддалар [спазм ва ..лиз] – силлиқ мушакли аъзолар (томир, бронх, меъда-ичак, ўт, сийдик йўллари ва бошқа(лар)) деворини бўшаштирадиган дорилар. Миотроп ва нейротроп спазмолитик моддалар бўлади. Силлиқ мушакларга бевосита таъсир этадиган миотроп спазмолитик моддаларга папаверин, но-шпа, эуфиллин, дибазол ва бошқа(лар), силлиқ мушакларнинг қисқаришига сабаб бўладиган нерв импульсларини йўкотадиган нейротроп спазмолитик моддаларга эса холинолитик моддалар (м-холинолитиклар – атропин, спазмолитин ва б.) ҳамда симпатомиметик дорилар (адреналин, эфедрин, изадрин) киради. Спазмолитик моддалар стенокардия, бронхиал астма, мия томирлари спазми, холцистит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, ўт ва буйрак тоши касалликларида қўлланади.

Загрузка...