Knowledge Base

Сперматогенез

Сперматогенез [сперма ва …генез] – ҳайвонларда ва кўпчилик ўсимликларда дастлабки диплоид жинсий ҳужайраларни ихтисослашган эркаклик ҳужайралари — сперматозоидлар ёки спермийпарта айланиши. Ривожланаётган жинсий ҳужайралар ўзаро синцитиал боғланган. Сперматогенез кўпайиш, ўсиш, етилиш ва сперматозоидлар шаклланиши даврларидан иборат. Кўпайиш даврида диплоид ҳужайралар – сперматгонийлар бир неча марта митоз бўлинади ва охирги интерфазада ДНК репликацияланади.

2- даврда улар ўсиб, 1-тартиб сперматоцитлага айланади. 3-даврда 2 марта бўлиниб етилиш, яъни мейоз содир бўлади. 1-бўлинишда ҳар бир сперматоцитдан 2 талай 2-тартиб сперматоцилар; 2-бўлинишда 4 та бир хил катталикдаги сперматидлар ҳосил бўлади; хромосомалар сони 2 баравар камаяди. Сперматидлар сперматогенезнинг 4-даврига ўтиб, сперматозоидларга айланади. Бу даврда уларнинг акросомаси, хивчини ва қўшимча ядроси ҳосил бўлади; цитоплазманинг кўп қисми рибосомалар, Гольжи комплекси ва эндоплазматик тўр билан бирга чиқиб кетади. Сперматидлар ичидаги бундай ўзгаришлар тлокинетик ҳаракатланиш дейилади. Сперматогенез 3 кундан (бўшлиқичлиларда) 20 кунгача (Одамда) давом этади. Сперматогенез кўпчилик ҳайвонларда уруғ йўлида, гермафродит ҳайвонларда эса гермафродит гнадада, ғовактанлиларда мезоглейда рўй беради. Ўсимликларда сперматозоидлар антеридяларда ҳосил бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan