Спирохеталар [Spirochaetalos] – бактриялар тартиби. Ҳужайрасининг диаметри 0,2-10,0, ўз. 5-500 мкм, спирал буралган пртоплазматик цилиндр ва унинг деворидан иборат. Сиртдан кўп қаватли қобиқ, яъни қин билан ўралган. Цилиндр билан қин ўртасида битта ёки бир неча фибриллалар жойлашган. Фибрилллар цилиндрнинг 2 учига бириккан, ўрта қисми эркин. Уларнинг таркиби ва тузилиши бактерияларнинг хивчинларига ўхшаш бўлганидан сузиш вазифасини бажариши мумкин. Спирохеталар бўлиниш орқали кўпаяди. Грамманфий, спора ҳосил қилмайди; факультатив аэроб ёки анаэроб. 1 оиласи, 8 тартиби маълум. Кўпчилик турлари эркин яшовчи сапрофитлар; бир қанча турлари моллюскалар ва термитларга комменсал ёки ҳайвонлар ва Одамда паразитлик қилади (захм, лептоспироз ва бошқа(лар) касалликларни кўзғатади).
[addtoany]