Спленомегалия [юн. splen – талоқ ва megas – катта] – талоқ (қора жигар)нинг каталашуви. Кўпинча, талоқ касалликлари (ўсмалар, кишилар, абсцесслар)да, умумий инфекциялар (сепсиз, безгак, ич терлама, тепкили терлама ва бошқа(лар))да, қон (масалан, лейкоз, лимфогрнулематоз) ва жигар касалликларида кузатилади. Спленомегалия талокда қон айланишининг бузилиши (масалан, тромбозлар), талоқ фаолиятининг кучайиши (гиперспленизм) ва бошқа(лар) асоратларга олиб келади.
Давоси: операция қилиб талоқ олиб ташланади (спленэктомия).
[addtoany]