Стерилизация

Стерилизация [лот. sterilis – тоза, бепушт], стериллаш – 1) (тиббиёт ва биологияда) – турли моддалар, хирургия асбоблари, боғлов материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа(лар)ни микроорганизмлардан бутунлай тозалаш. Тиббиётда асептикашшг муҳим усулларидан. Стерилизация физик ва кимёвий усуллар ёрдамида амалга оширилади. Физик усулларга термик (иссиқлик) ва нур билан стерилизация қилиш киради. Кимёвий стерилизация совуқ стерилизация деб хам юритилади, бунда сунъий материаллар ёки иссиқликка чидамсиз асбоблар микробларни ўлдириш таъсирига эга бўлган кимёвий моддалар ёрдамида стерилизация қилинади.

Иссиқ стерилизация сув буғи ва қуруқ иссиқ ёрдамида амалга оширилади. Сув буғи билан С. қилиш атоклавларда 110 дан 140° гача ҳароратда 2-4 атм босим остида ўтказилади. Боғлов материаллари, матолар, жарроҳлик асбоблари, суюқликлар, суюқ дорилар, резина буюмлар сув буғи ёрдамида С. қилинади.

Қуруқ иссиқ С. махсус қуриткич шкафлада 160-200° қуруқ иссиқ ҳаво ёрдамида бажарилади. Бу усул шиша, чинни ва металл асбобларни С. қилишда қўлланади. Нур билан С. қилиш ионловчи нурлар ёрдамида бажарилади. Амалиётда /i ва у-нурларидан фойдаланилади, бунда нурланиш дозаси 25 000 грейдан кам бўлмаслиги лозим.

Кимёвий С. да этилен оксид гази, спирт, формалин буғларидан фойдаланилади. Оптик асбоблар, фибрин толали асбоблар, сунъий материаллар, жарроҳлик иплари, махсус жарроҳлик асбоблари (скалпеллар) кимёвий усулда С. қилинади.

2) озиқ-овқат саноатида – консервалаш усули, Микроорганизмлар ва уларнинг спраларини йўқотиш, шунингдек, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларида ферментлар таъсирини тўхтатишдан иборат. Иссиқ ва совуқ С. бор. Иссиқ С. махсус мосламалар – стерилизаторлар (масалан, автоклавларда) маҳсулотларни 100-120° гача қиздириш йўли билан, совуқ С. маҳсулотларга, масалан, радиоактив моддаларнинг ионловчи нурларини таъсир эттириш орқали бажарилади. Стерилизация консервапар и. ч. да қўлланади.

[addtoany]