Сублимация

Сублимация (психологияда) – шаҳвоний қувватнинг ижтимоий фойдали юксак мақсад ва объектларга йўналтирилиши, кўчирилиши. «С.» тушунчасини 3. Фрейд ўзининг психоанализ назариясида илгари сурган (1900). Ушбу таълимотга кўра, жамиятда аксарият одамларнинг ҳаёти ва камолоти давомида уларнинг табиий мойиллик қуввати меҳнат фаолиятига, ақлий ҳамда ижодий фаолиятга қаратилади, сарф этилади. Бунда сублимация психологик ҳимояни таъминловчи омил сифатида қатнашади. Жамият ва шахсга мутаносиб психиканинг ирсий кўринишларини узатиш йўли билан низоли вазиятдаги жиддийлик, зўриқишни камайтириш ҳодисаси унинг вазифаси ҳисобланади. Сублимация масалаларига болалар психологияси, ижод психологиясида муҳим аҳамият берилади. Ижтимоий психологияда уни шахс социализацияси жараёни билан боғлайдилар. Сублимация тўғрисидаги тасаввурлар психиканинг биологик талкинини акс эттиради.

Загрузка...