Суд экспертизаси

Суд экспертизаси – фан ва техника ютуқларидан жиноий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий процессда фойдаланишнинг бир шакли. У ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Суриштирувчи, терговчи, суднинг топшириғига биноан, махсус билимларга эга шахс (эксперт) ўзига тақдим этилган ашёвий далиллар, воқеҳолатларни текширади. Эксперт тадқиқоти натижалари бўйича экспертнинг хулосаси тузилади. Унда эспертиза ўтказиш асослари, шароитлари, текшириладиган объектлар, ҳал қилинадиган масалалар, эксперт аниқлаган маълумотлар баён этилади. Экспертнинг хулосаси далиллар манбаи бўлиб, унда аниқланган маълумотлар далиллар сифатида қабул қилинади. Ашёвий далиллар ва эксперт текшируви учун олинган намуналар, тирик одам танаси ва унинг қисмлари, мурда, воқеа жойидаги ҳолат, ҳужжатлар суд экспертизаси объектлари жумласига киради. Суд экспертизаси ҳал этиладиган масаласи, объекти, премети ва услубиётининг умумийлик бўйича криминалистик, транспорт-муҳандислик, тиббий ва психиатрик, қишлоқ хўжалиги, экологик, биологик, иқтисодий, техник-муҳандислик ва бошқа(лар) экспертзаларга бўлинади. Ҳар бир турдаги суд экспертизаси ўзига хос услубиётга биноан ўтказилади. Суд экспертизаси қуйидаги асосларга кўратусланади: экспертларнинг сони бўйича – якка тартибда ўтказиладиган ва комиссиявий экспертизалар; тадқиқотнинг ҳажми бўйича – асосий ва қўшимча экспертизалар; кетма-кетлиги бўйича – бирламчи ва қайта экспертизалар; қўлланадиган билим соҳаларининг сони бўйича – бир турдаги ва комплекс экспертизалар, объектлар сони бўйича – кам объектли ва кўп объектни экспертизалар. Суд экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш тартиби ҳамда экпертнинг хулосасини баҳолаш қоидалари тегишли процессуал қонунларда белгиланган.

Суд экспертизасини махсус ташкил қилинган ихтисослашган давлат муассасаси ўтказади. Ўзбекистонда С. э. Республика суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Соғликни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббий экспертизаси Бош бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмалрида ўтказилади. Бундан ташқари, суд экспертизаси бошқа вазирлик ва идоралар (жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги) таркибидаги бўлинмаларда ҳам амалга оширилади. Суд экспертиза муассасаси замонавий ихтисослашган техник воситалар билан жиҳозланиши, ходимларини юқори малакаси ҳамда тадқиқотларни ўтказишда махсус эксперт услублари қўлланиши туфайли бу ерда ўтказиладиган суд экспертизасининг сифати ва ишончлилиги таъминланади.

Загрузка...