Суд-тиббиёт экспертизаси

Суд-тиббиёт экспертизаси – суд экспертизаси турларидан бири; жиноий ёки фуқаровий ишларни олиб бораётганда тиббий масалаларни мутахассислар томонидан ўргнилишидан иборат. С.-т. э. ни тайинлаш ва бажариш тартиби процессуал кодекслар билан белгиланади. Қонунлар ўлим сабабларини; танага етказилган жароҳатларнинг қай тарздалиги ёки оғир-енгиллигини; айбланувчи ёки гумон клинувчи, жабрланувчининг ёшини аниқлаш, шунингдек, жабрланувчининг жинсий балоғат ёшини билиш учун, албатта, С.-т. э. ўтказилиши кераклигини назарда тутади. С.-т. э. ни суд экспертиза муассасалари амалга оширади. Керакли текширишлар ўтказиб бўлинган, эксперт хулоса ёзади, уни ҳужжат сифатида расмилаштиради.

Загрузка...