Сувни зарарсизлантириш – аҳолини етарли ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда инсон саломатлигига зиён етказмаслик мақсадида хўжаликда ишлатиладиган ва ичимлик сувни микроорганизмлардан тозалаш. Сувни зарарсизлантириш кимёвий ва физик усуллар ёрдамида амалга оширилади. Физик усулларга қайнаган:, ультрабинафша нурлар, гамма нурлари ва ультратовушлар ёрдамида зарарсизлантириш киради. Бунда сувни ичимлик сувининг сифат даражаларига жавоб берадиган талабга келтириш мумкин. Қайнатиш сувни зарарсизлантиришнинг муҳим усулларидан бўлиб, бу жараёнда сувдаги барча Микроорганизмлар ўлади ва сувнинг табиий мазаси бузилмайди. Лекин кўп миқдордаги сувни қайнатиш имкони йўқ, шу сабабли барча мамлакатларда водопровод сувлари хлорлаб зарарсизлантирилади. Сувни хлорлаш биринчи марта 1910 й. да амалга оширилган. Бу усул аҳоли саломатлигини сақлашда катта аҳамиятга эга эканлиги аниқпангандан сўнг у кенг кўламда йўлга қўйилди.
Сувни хлорлашнинг самарадорлиги сув муаллақ моддалардан тўлиқ халос қилинишига, хлорнинг оптимал дозаси тўғри танланиши ва хлор билан сувнинг тўла-тўкис аралашиш вақти (30-60 мин)ни тўғри танлашга боғлиқ. Хлор сувга қўшилган, фақат микроблар билан эмас, балки органик моддалар билан ҳам реакцияга киритиши ҳамда муаллақ моддаларга ютилиши мумкин. Шу боис сувга кўшиладиган хлор миқдорининг оптимал дозаси тажриба йўли билан тўғри танлаб олиниши зарур.
Кейинги йилларда сувни хлорлашнинг янги усуллари топилди. Бунда электролит сифатида махсус тайёрланган натрий хлорид эритмаси, юқори минераллаштирилган ер ости суви ёки денгиз сувидан фойдаланиш мумкин. Бунда гипохлорид электролиз йўли билан водопровод станциясида сувни зарарсизлантириш учун ишлатилади. Бу усул иқтисодий жиҳатдан тежамли.
Ривожланган мамлакатларда сувни озон ёрдамида зарарсизлантириш кенг йўлга қўйилган, бунда энг катта сув тармоғи иншоотларида сув озон билан зарарсизлантирилади. Озон фақат бактериоцид хусусиятга эга бўлиб қолмай, балки сувнинг органолептик хусусиятларини ҳам яхшилайди.
Сувни зарарсизлантиришда қўлланадиган ноёб усулларга сувни ультрабинафша нурлар билан, симоб-кварц ёки симоб-аргон лампалари ёрдамида зарарсизлантириш киради. Бу усулларнинг барчаси инсон саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.
[addtoany]