Шина (тиббиётда) – суяк, бўғим, юмшоқ тўқималар шикастланганда ва касалланганда уларни қимирлатмай қўйиш (им. мобилизация) мақсадида ишлатиладиган мослама. Шина металл, гипс, тахта, пластмасса ва бошқа(лар)дан тайёрланади. Шина қўйилганда синган оёқ ва қўл оғриғи камаяди. Суяклар билан юмшоқ тўқималар шикастлнишининг олди олинади. Транспорт ва даволаш шиналари фарқ қилинади.
Транспорт шиналари жароҳатланган кишини вақтинча кўчириш ёки ташишда қўлланади, унга Крамер, Дитерихс, фанерли, картонли Ш. лар киради. Крамер Ш. симдан қилинган тайёр металл нарвонга ўхшаш, ўз. 75-100 см, эни 7-10 см. Шикастланган оёқ ёки қўлга олдин пахта қўйиб, сўнгра Ш. ни марлили, крахмалли ёки гипсли боғловлар билан маҳкам боғлнади. Дитерихс Ш. 2 та – узун-киска таёқ, қалин фанердан қилинган таглик ва бурамадан иборат. Кўпинча, чанок-сон бўғими ва сон сулги шикастланганда қўлланади. Транспорт Ш. бўлмаган вақтда фанер, юпқа тахта, таёқ ва бошқа(лар)дан фойдаланилади. Даволаш Ш. си, асосан, шинали-гипсли боғловлар сифатида (қ. Гипс боғлов) ишлатилади.
[addtoany]