Шовқин

Шовқин – I) кенг маънода – нутқ ва мусиқий тўғри қабул қилишга, хордиқ чиқаришга ва ақлий меҳнатга халақит берувчи бегона товушлар. Шовқин децибел (иккита бир жинсли физик катталиклар – энергия, қувват, товуш босими ва бошқа(лар) нисбати логарифми билан ўлчандиган бирлик) билан ўлчанади. Масалан, нафас олиш, баргларнинг шитирлаши 10, қаттиқ гапириш 60-70, транспортнинг шовқини 80-100, реактив самолёт овози 140-175 децибелга тенг ва ҳ. к. Қаттиқ, суюқ, газсимон муҳитлардаги ҳар қандай тебранишлар, турли двигатель ва механизмлар шовқин ларнинг асосий манбаидир. Мшиналарнинг деталларини аниқ қилиб ишлаш, механизмларнинг товуш чиқаришини пасайтириш, товушни тўсадиган, (етадиган ва титрани камайтирадиган воситаларни қўллаш йўли билан шовқин камайтирилади; 2) техника ва физикада (тебранма жараёнлар билан боғлик бўлган радио, электроника, радиолокация, радиоастрономия, акустика, товуш ёзиш, оптика ва бошқа(лар) да) даврий бўлмаган тартибсиз тебранишлар. Масалан, электрон лампаларда электр токининг тартибсиз тебраниши, ўтказгичларда электронларнинг иссиқлик ҳаракати (иссиқлик шовқин и), Ер ва ер атмосферасидан, Қуёш, юлдузлар, юлдузлараро муҳит ва бошқа(лар)дан тарқалаётган иссиқлик нурлнишлари (космик шовқин лар) натижасида шовқин ҳосил бўлади. Шовқиннинг умумий фойдали жиҳатлари ҳам бор. Масалан, радиоастрономияда частотанинг маълум диапазонидаги шовқин бўйича юлдузлар ва бошқа(лар) космик жисмларнинг радионурланиши текширилади, ҳарбий-денгиз техникасида эса сув ости қайиқ ва кемалари топилади; 3) гигиенда – одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ва турли касалликларга сабаб бўладиган товушлар. Одам организмига узоқ вақт таъсир этиши натижасида марказий асаб тизими, Томирлар тонуси, ҳазм йўллари аъзолари, эндокрин тизими ва ҳ. к. нинг фаолияти бузилиши, қулоқ оғирлиги, карлик пайдо бўлиши мумкин. Шовқин таъсирида ҳаракатнинг аниқ мувозанати бузилиб, меҳнат унумдорлиги пасаяди. Ортиқча шовқин одамни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан кучсизлантиради. Инсон учун 20-30 децибел зарарсиз ҳисобланади. Бу табиий ҳлатдир. Умуман одамга 80 децибелли шовқин рухсат этилади. Қиймати 130 децибелга тенг шовқин инсон кулокларида оғриқ пайдо қилади, 150 децибелга етганда чидаш қийин бўлади, 180 дцибелда ҳатто металл чатнаб кетади. 20-а. 70-й. ларида шаҳар кўчаларидаги шовқин 60-70 децибени ташкил қилган, 21-а. бошида бу кўрсаткич 100 децибел ва бундан юқори қийматга етди.

Шовқиннинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ибтидоий жамоа давридан маълум. Унинг таъсирини камайтириш учун, масалан, тмирчилар, тунукачилар ва мисгарларнинг кечаси ишлаши тақиқланган. Рим диктатори Юлий Цезарь кечалари шалдираб юрадиган араваланинг шакар кўчаларида юришини тайинлаган. Одам организмига Ш. нинг таъсирини олдини олиш учун ҳозир хам баъзи ташкилий, техник ва тиббий чора-тадбирлар кўрилади. Аҳоли яшайдиган пунктларда Ш. га қарши кураш чоралари: кўкаламзорлаштириш, кўча ҳаракатини тартибга солиш, транспортир сигналини май этиш, тураржой биноларига товуш ўткамайдиган ойнали (масалан, пласмасса, алюминий) деразалар қўйиш, лифт, насос, вентилятор каби ускуналар Ш. ини камайтириш ва ҳ. к. Ишлаб чиқаришда Ш. га қарши кураш чоралари: Ш. сиз технологик жараёнларни қўллаш, янги ускуналарни Ш. ўлчови назоратидан ўтказиш, корхона биносини товушдан изоляция қилиш, товуш ютувчи қурилиш материаллари ишлатиш ва бошқа(лар) Шунингдек, сершовқин цех ишчилари шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Бундай ишчилар шифокор (терапевт, отоларинголог, невропатолог) кўригидан ўтказиб турилади ва ҳ. к.

[addtoany]