Талоқ – одам ва умуртқали ҳайвонларнинг қорин бўшлиғидаги ток паренхиматоз аъзо. Асосий қон резервуарларидан бири (қон «дпо»си); қон яратилиши, моддалар алмашинувида иштирок этади; иммунобиологик ва ҳимоя фаолиятини бажаради – антителолар ишлаб чиқаради, бактерия ва токсинларни тутиб қолиб, зарарсизлантиради, яшаб битган эритроцит ва тромбоцитларни емиради. Қоннинг ҳосил бўлиши, бузилиши, қайта тақсимланишида ва организмнинг ҳимоя реакцияларида қатнашади.
Талоқ ҳамма умуртқали ҳайвонларда бор. Тўгарак оғизлилар, баъзи икки хил нафас олувчи балиқлар ичаги, ошкозони ёки ўрта ичак шиллиқ қават бурмалари деворида лимфоид тўқималар тўплами бўлиб, бу талоқ вазифасини бажаради. Қолган умуртқали ҳайвонлар тлоги ичакдан алоҳида бўлиб, орқа ичактутгич, ошқозон ёки тўғри ичакнинг бошланиш қисмида жойлашади. Судралиб юрувчилар (гаттриялардан ташқари) ҳамда кушларда рудментлашган. Талоқ бўлак-бўлак ёки парраксимон бўлади.
Одамда талоқ эмбрионал ҳаётнинг биринчи ойида меъданинг дорзал туткичи ичида тўпланган мезенхима тўқимасидан ривожланади. Талоқ узунчоқ овал шаклли, ўз. 12 см, кенглиги 7-8 см, оғирлиги 150-200 г. Лекин талоқнинг ҳажми ва оғирлиги шахсий бўлиб, организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ ҳолда жуда ўзгариб туради. Масалан, тинч ҳолатда Т. кенгайган, қон йўқотилганда эса сиқиқ бўлади. Бир томони қавариқ (диафрагмали иккинчи томони ботиқ (ички) бўлиб, чап биқиннинг 9,11 қовурға соҳаларига жойлашган. Ташқи томондан сероз парда ва бириктирувчи тўқима капсуласи билан қопланган. Капсуладан Т. ичига деворлар ёки трабекулалар тарқалади. Трабекулалар Т. ни оқ ва қизил пульпа билан тўла алоҳида бўлачаларга бўлади. Қизил пульпа қоннинг шаклли элементлари (эритроцитлар)га бой вена синусларидан ташкил топган. Оқ пульпа эса лимфоцитлар ишлаб чиқарадиган лимфа тўкмаларидан тузилган; улар мальпиги таначалари деб аталади. Талоқ касалланганда (масалан, спленомгалия) анча катталашади.