Табиблик

Табиблик – халқ табобати асосида беморларни даволаш. Шарқ халқларида бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб, ривожланиб келган. Авестода таъкидланишича, табиблар қарор топган кнун-коидалар асосида беморларни даволашган. Табиблар одамларни шунчаки гиёхлар ва маъданлардан тайёрланган дори-дармонлар билан даволабгина қолмай, ҳатто кўз жаррохдги амалиётини ҳам бажаришган. Ўрта асрларда фақат Хоразм ва Хуросонда эмас, савдо ва маданият маркази бўлган Самарқанд, Бухоро ва бошқа(лар) шаҳарларда ҳам табиблар беморларни марказлашган сиҳатгоҳларда даволаш билан шуғуланишган. Табиблар замонасининг ўқимишли ва тиббиётда маълум тажрибага эга кишилари бўлган (қ. Соғлиқни сақлаш). Ниҳоятда тажрибали, етук, ўқимишли табибларни халқ ҳаким деб атаган. Букрот (Гиппократ), Жолинус (Глен), Абу Бақр Розий, Абу Али Ибн Сино каби ҳакимлар машҳур. 20-а. нинг 20-й. ларига кадар Ўзбекистонда тиббиёт ўчоғи бўлмаганлиги сабабли, табиблик отадан болага ўтадиган касб бўлиб келган. Табиблар орасида Абу Али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобидан фойдаланиб маҳаллий гиёҳлардан турли дорилар тайёрлаб синган-чиққанларни даволаган обрў-эътиболилари талайгина. Тошкентлик ака-ука табиблар Восидхон ва Хомидхон Зоҳидхонов тиббиёт соҳасида илмий рисолалар ёзишган, терапия, гигиена масалаларига аҳамият беришган. Тошкентлик Акмалхон Маҳмудхонов, Комил Слимов, Иброҳим Шукуров, самарқандлик Уста Тўхта Назар ўғли, бухоролик Бурхон Сайлов ва бошқа(лар) машҳур табиблар кишилар дардига малҳам бўлишган. Айрим табиблар эса ҳайвонларда тажриба қилиб кўриб, синган-чикканларни даволашган. Табиблар фойдаланган баъзи бир доривор воситалар ва усуллар кейинчалик ботаника (доривор ўсимликлар), тиббиёт, зоология ва бошқа(лар) илмий соҳаларнинг ривожланишига асос бўлди.

Шўролар даврида табиблик касби маълум вақтгача врач фаолиятига зид қўйилиб, ниҳоятда камситиб келинди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг илмий тиббиёт билан бир қаторда табиблик касби ривож топиб, доривор ўсимликлар билан кўплаб касалликларни, синган-чикканларни даволаётган табиблар ҳам фаолият кўрсатишади.

[addtoany]