Тик

Тик [франц. tic – ўлиш, пирпираш], мушак учиши – айрим ёки бир гуруҳ мушакларнинг ихтиёрсиз тез-тез такрорланадиган қисқариши. Аксари юз, бўйин, қўл мушаклари, баъзан тил мушаклари ва диафрагма ҳам ўлади. Турли кишиларда тикнинг ташқи аломатлари турлича, бироқ битта кишининг ўзида, одатда, бир хил намоён бўлади, яъни ҳар бир такрорланган хружда ўша бир хил мушакларнинг ўзи ўлади. Масалан, кишининг юз мушаклари учганда тўсатдан пешонасини тириштиради, қошларини чмиради, кўзини кисади, бурнини кимирлатади, лабини чўччайтиради, бу хилдаги қисқариш юз мушакларининг ярмида ёки ҳаммасида рўй бериши мумкин; бўйин мушаклари тик ида бемор бошини кўйлак ёқаси сиққандек буради ёки елкаларини эгнига ўхшовсиз ўтирган кийимни тузатгандек ҳаракатлантиради. Оғиз мушаклари ва ҳиқилдоқ тик ида тилини такиллатади, лабини чўлпиллатади, ялайди, чайналади. Тик нафас мушакларига таркалганида бемор тмоғини қириб йўталади, пишиллайди ёки тмовдаги каби бурни билан тез-тез нафас олади. Баён этилган ихтиёрсиз ҳаракатлар, кўпинча, боши шикастланиб ёки бош мияси ҳамда пардаси яллиғланиб тузалган одамларда учрайди. Бироқ тик қаттиқ изтироб чекиш, болаларда ёки катталарда кучли қўркиш, узоқ вақт толиқиш ва дармонсизланиш ёки сурункали касаллик, невроз оқибатида келиб чиқиши мумкин. Баъзи ҳолларда юзнинг ғайриихтиёрий ҳаракатлари уч шохли нерв невралгиясида оғриқ хуружи вақтида пайдо бўлади, бу оғриқли Т. дейилади. Бундай Т. ка уч шохли нерв кўзғалишининг юз нервига таъсир этиши сабаб бўлади.

Тикни келтириб чиқарган сабабига кўра шифокор даволайди.

Загрузка...