Токсоплазмалар [Toxoplasma] – коцидиялар туркумига мансуб энг содда паразит ҳайвонлар уруғи. Битта токсоплазмалар gondii тури маълум. Ўз. 7 мкм гача. Токсоплазмалар мушук ва бошқа(лар) мушуксимонлар ингичка ичагида мураккаб ривожланиш циклни ўтиб, ундан 2 та спорали ооцист-спорозоилар ҳосил бўлиши билан тугайди. Етук ооцистлар эса мушуксимонларни қайтадан зарарлаши мумкин. Ооцистлар бошқа сут эмизувчилар (масалан, сичқонлар) ёки одам ҳамда қушларга ўтиб, жинссиз урчийди. Токсоплазмалар – сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам паразити; токсоплазмоз касаллигини кўзғатади.
[addtoany]