Тошкент фармацевтика институти

Тошкент фармацевтика институти – олий маълумотли фармацевтлар, саноат фармацияси учун муҳандис технологлар, фармацевт-педагоглар, доривор ўсимликларни парваришлаш технологияси агрономларни тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1937 й. да ташкил этилган. Ин-тда дастлаб 1 ф-т ва 10 кафедра бўлган. Ҳоз. 5 йўналиш: фармация, фармацевт педагог, саноат фармацияси, биотехнология, агрономия; 3 ф-т: фармация, саноат фармацияси, провизорлар малакасини ошириш; 22 кафедра, марказий илмий текшириш лаб., кутубхона (450 минг асар), шунингдек, Ахборот технологиялари ва масофадан ўқитиш маркази ва ҳ. к. бор (2015).

Тошкент фармацевтика институти даги илмий тадқиқотлар, асосан, маҳаллий табиий ўсимлик ва минерал хоашёлардан дори олиш, самарали технологиялар яратиш, замонавий стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, фармация ишини ташкил этиш, дори-дармонлар маркетингини ўрганиш муаммосини аниқлашга қаратилган. Ин-т таркибидаги дори воситаларини стандартлаш илмий марказида дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш, фамако-токсикологик изланиш лаб., шунингдек, тиббий маҳсулотларни сертификациялаш огани, замонавий таҳлил усуллари бўйича ўқув тренинг маркази, «Ахборот-патент ва илмий услубий бўлим» мавжуд. Ин-тда «Коамид», «Ферамид», «Кобальт-30», «Купир», «Навбатит», «Тозаланган мумиё» ва бошқа(лар) дорилар ихтиро қилиниб, амалиётга татбиқ этилган. Ин-т фаолияти М. А. Азизов, Ё. X. Тўракулов, X. X. Холматов, А. И. Генгринович, Л. Т. Икромов, М. Н. Махсумов, Э. Р. Тошмухамедов, С. И. Аминов, А. Н. Юнусхўжаев ва бошқа(лар) олимлар номи билан боғлик. Ин-тда илмий тўпламлар, услубий қўлланмалар ва «Фармацевтика» журнали чоп этилади.

Загрузка...