Тошкент тиббиёт академияси – олий маълумотли тиббиёт ходимлари етказиб берувчи олий таълим муассасаси. 2005 й. 19 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-3629-сонли Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 й. 29 июлдаги 178-сонли Қарори билан бекор қилинган 1- ва 2-Тошкент давлат тиббиёт ин-тлари базасида ташкил қилинган.
Т. т. а. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ томонидан 2008 й. 31 мартда берилган ‘8-сонли сертификатига асосан олий таълим муассасаси мақомига эга. Низомга мувофиқ, тошкент тиббиёт академиясининг асосий фаолият йўналишлари: аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва соғликни сақлаш тизими тузилмасини такомиллаштришда қатнашиш; ўқув жараёнларини ташкил қилишда илғор таълим технологияларини кенг жорий қилиш негизида таълимни янги мазмун билан тўлдириш; бўлажак шифокор мутахассисларни айни вақтнинг ўзида даволаш амалиётнинг аниқ кўникмаларини эгаллаш билан ўқитишни таъминлаш; тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, шифокорлар фаолиятида, атромуҳит экологик ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, профилактик йўналганликни шакллантириш; филиаллар фаолиятига раҳбарлик қилиш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича етакчи сифатида мамлакатдаги тиббиёт олий ўқув юртларининг ишини мувофиклаштириш ва услубий жиҳатдан бошчилик қилиш, тиббиёт, соғликни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш; тиббиёт соҳасида педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлар ва малакасини ошириш билан бирга уларга ватанпарварлик ва комил инсонлик ҳис-туйғуларини сингдириш, ўз касбини юксак даражада эгаллашга интилиш ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш; тиббиёт кадрларини тайёрлашда Ватанимиз ва хорижий илғор тажрибаларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва уларни мамлакатимиз олий тиббий таълим тизимига жорий этиш кабилардан иборат.
Тошкент тиббиёт академияси проф.-ўкитувчилар таркиби 803 нфардан иборат бўлиб, улардан 2 нафари академик, 97 нафари проф., 176 нафари фан д-ри, 396 нафари фан номзоди, 183 таси дод., 357 таси ассистент (2015).
Академияда даволаш, медико-педагогик ва олий ҳамширалик иши ф-тлари мавжуд, уларда ҳар йили 735 талаба 20 йўналишда таҳсил олади; 205 нафар шифокор клиник ординатуралар орқали ўз малакасини оширади. Тошкент тиббиёт академиясида 58 кафедра фаолият юритади. Шунингдек, OSKE марказида 2-ўкув лабораторияси, жамоат саломатлиги мактаби, ахборот заҳиралари маркази, стоматология мажмуалари, 2-кишлок врачлик пунктларининг демонстратив-таълмий модулларида амалий ўқув машғулотлари олиб борилади. Академиянинг асосий клиник базалари 1-, 2-, 3-клиникалардир. Улар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, республика ва шаҳар клиникалри касалхоналари ҳисобланади (2015).
Тошкент тиббиёт академиясида 2005 й. дан бери 64 фан д-ри, 388 фан номзоди тайёрланди (2015). Академия қошида «Экология ва инсон саломатлиги гранти бўйича амалга ошириладиган илмий текшириш ишларини мувофиклаштириш ва мониторинг қилиш бўйича» бошқарув кенгаши ташкил этилган. Академиянинг асосий илмий текшириш базаси 25 дан ортиқ лойиҳа (18 таси амалий, 3 таси фундаментал, 2 таси инновацион, 2 таси ёшлар учун мўлжалланган) маркази илмий текшириш лабораторияси ҳисобланади. Тошкент тиббиёт академияси қошида 7 та ихтисослаштирилган кенгаш ташкил қилинган. МДҲ ва бошқа(лар) хорижий давлатлар (Германия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия ва бошқа(лар)) олий ўқув юртлари билан халқаро алоқалар йўлга қўйилган.
[addtoany]